- Bosh sahifa
- Katalog
- Badiiy
- Ko'milgan dev
Ko'milgan dev
Muallif: Казуо Ишигуро
58 000 so'm
«Кўмилган дев» асримизнинг энг буюк ёзувчиларидан бири бўлган Казуо Ишигуро қаламига мансуб рамзий-фалсафий роман бўлиб, уруш, хотира, муҳаббат ва айрилиқ каби чуқур инсоний мавзуларни ўзида мужассам этган. Асар сюжети қирол Артур замонидан кейин инсонларнинг хотирасини ўчириб юборадиган туман афсунига чўмган ўлкада кечади. Бош қаҳрамонлар ёши улуғ жуфтлик Аксель ва Беатрис узоқ йиллик ҳаётларида ўзларини қийнаб келаётган йўқолган хотираларини, инчунин, ўғлини топиш умидида йўлга чиқадилар. Романнинг марказида битта савол туради: халқ ёки инсон ўтмишдаги оғриқларини унутиши керакми ёки уни тан олиш орқали келажакни барпо қилиши мумкинми? Ишигуро метафоралар ва сокин, оҳиста силжийдиган услуб орқали ўқирманни инсоннинг мураккаб табиатига юзлаштиради, реал тарих билан афсонавий дунёни бирлаштириш орқали ўтган умрини сарҳисоб қилишга мажбур қилади. Manba: https://book.uz/book/komilgan-dev-6962466138f4fb0f35c96d9f
- Muallif
- Казуо Ишигуро
- Nashriyot
- Yangi asr avlodi
- Nashr yili
- 2025
- Sahifalar
- 384
- Til
- O'zbek
- ISBN
- 9789910601200
- Kategoriya
- Badiiy
- Narx
- 58 000 so'm
- Mavjudligi
- Tugagan