- Bosh sahifa
- Katalog
- Tarix va siyosat
- Istiqlol tarixidan lavhalar
Istiqlol tarixidan lavhalar
Muallif: Amirqul Karim
26 000 so'm
Публицист Амиркул Карим ўзининг Миллий ахборот агентлигидаги журналистлик фаолияти (1992-1997) давомида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хорижий давлатларга ташрифлари, мамлакатимиздаги бунёдкорлик ишлари билан танишуви, чет мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, делегацияларининг юртимизга ташрифлари, дипломатик корпус ва журналистлар билан учрашувлари, шунингдек, Президент ҳузурида қабулларини матбуотда мунтазам ёритган. Қуйида журналистнинг Президент Ислом Каримовнинг мустақилликка эришилган илк йиллардаги фаолияти, кўпчиликка аён бўлмаган хотиралари, ўша даврнинг жўшқин кечмишлари, манзаралари акс этган мақолалари ўқувчилар ҳукмига тақдим этилмоқда. Уларда миллий истиқлолимиз қўлга киритилганидан кейинги энг мураккаб тикланиш даври тарихи ва тадрижи намоёндир. Ушбу китоб ёшлар, шунингдек, олий ўқув юртларида халқаро алоқалар, дипломатия тарихи, журналистикадан сабоқ олаётган талабалар, кенг китобхонлар оммаси учун қимматли манба бўлади, деб ўйлаймиз. Manba: https://book.uz/book/istiqlol-tarixidan-lavhalar-69201aa338f4fb0f35c32786
- Muallif
- Amirqul Karim
- Nashriyot
- Istiqlol
- Nashr yili
- 2018
- Sahifalar
- 256
- Til
- O'zbek
- ISBN
- 9789943517493
- Kategoriya
- Tarix va siyosat
- Narx
- 26 000 so'm
- Mavjudligi
- Tugagan