1. Bosh sahifa
  2. Katalog
  3. Tarix va siyosat
  4. Shayboniylar davlati

Shayboniylar davlati

Shayboniylar davlati

Muallif: Абдулқодир Мажид

189 000 so'm

Турк тарихининг маркази бўлган Мовароуннаҳр бугунги кунгача ўнлаб давлатларга мезбонлик қилган стратегик хусусиятга эга бўлган минтақа ҳисобланади. Мазкур хусусиятидан келиб чиқиб минтақанинг XVI асргача бўлган тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ҳудудда ўзларининг бунёдкорлик ва меъморчилик фаолияти билан машҳур бўлган Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар, босқинчилик ва вайронагарчилик билан машҳур бўлган Қорахитойлар ва Мўғуллар каби давлатларнинг ҳукмронлик қилишганини кўришимиз мумкин. XVI асрдан бошлаб эса келиб чиқиши Чингизхонга бориб тақаладиган ва ўзбеклар деб таърифланган Шайбонийлар давлати минтақада ҳукмронлик қила бошлади. Шайбонийлар давлати Олтин Ўрда Жўжи улусининг ўзбек деб аталган турк-мўғул қабилаларидан баъзиларининг Жўжининг бешинчи ўғли Шибон наслидан бўлган Абулхайрхон бошчилигида XV асрнинг охирларида минтақага келиб, темурийлар ҳукмронлигига якун ясашлари билан пайдо бўлди ва Муҳаммад Шайбонийхон билан минтақанинг янги, ҳукмрон ва сиёсий кучига айланди. Натижада Шайбонийлар давлати бир асрга яқин вақт мобайнида Мовароуннаҳр, Хоразм, Фарғона ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳукмронлик қилди. Лекин шайбонийлар ҳукмронлик қилган даврда дунёда жиддий тарихий ўзгаришлар рўй бераётганди. Шайбонийлар Мовароуннаҳрда темурийлардан қолган меросга эгалик қилишди, лекин бу меросдан ўзлари хоҳлагандек фойдалана олишмади. Ички сиёсатда шайбоний султонлар ўртасидаги рақобат ва низолар, ташқи сиёсатда сафавийлар ва бобурийлар билан кескин сиёсий ва ҳарбий курашлар олиб боришди. Натижада минтақанинг парчаланишига тўсқинлик қилишолмади. Бу китоб ўқувчиларга шайбонийларнинг бир асрлик тарихини тақдим қилади. Manba: https://book.uz/book/shayboniylar-davlati-6918709638f4fb0f35c26179

Muallif
Абдулқодир Мажид
Nashriyot
Nasim Kutub
Nashr yili
2022
Sahifalar
656
Til
O'zbek
ISBN
9789910938405
Kategoriya
Tarix va siyosat
Narx
189 000 so'm
Mavjudligi
Tugagan