- Bosh sahifa
- Katalog
- Badiiy
- Yulduzlardan kechib bo'lmaydi
Yulduzlardan kechib bo'lmaydi
Muallif: Мирзаумар Халилов
40 000 so'm
Мазкур тўплам инсон руҳияти, умр маъноси ва ҳаётнинг турли кечинмалари ҳақида сўз юритувчи ҳикоялардан иборат. Уларда инсоннинг ички изтироблари, хотиралари ва орзулари бадиий образлар орқали таъсирчан ифодаланади. Адиб ўзининг «Маэстро» ҳикоясида инсон руҳиятининг энг нозик қатламларига назар ташлайди. Асар қаҳрамонининг ички дунёси, изтироблари ва умидлари тасвирланади. У ҳаётдаги йўқотишлар, ота-онадан айрилиш, яқин кишиларнинг хиёнати каби оғир кунларни бошдан кечиради. Қалб пўртаналаридан мусиқа орқали фориғ бўлишга, дил оғриқларини оҳангга айлантиришга ҳаракат қилади. «Омонат» она меҳри, унинг руҳий куч сифатида фарзанд ҳаётидаги ўрни ва маънавий покланиш мавзуси. Тўпламдаги ҳар бир ҳикоя инсон қалбининг турли ҳолатларини – меҳр, афсус, умид ва изтиробни акс эттиради. «Юлдузлардан кечиб бўлмайди» истиораси орқали муаллиф инсон орзуси, ишончи ва эзгуликдан ҳеч қачон кечиб бўлмаслигини таъкидлайди. Manba: https://book.uz/book/yulduzlardan-kechib-bolmaydi-690dca0638f4fb0f35b8f370
- Muallif
- Мирзаумар Халилов
- Nashriyot
- Yangi asr avlodi
- Nashr yili
- 2025
- Sahifalar
- 240
- Til
- O'zbek
- ISBN
- 9789910708916
- Kategoriya
- Badiiy
- Narx
- 40 000 so'm
- Mavjudligi
- Tugagan