1. Bosh sahifa
  2. Katalog
  3. Badiiy
  4. Qora haykal

Qora haykal

Qora haykal

Muallif: Erix Mariya Remark

45 000 so'm

Атоқли немис адиби Эрих Мария Ремарк аллақачон ўзбек адабиётсеварларининг ҳам севимли ёзувчисига айланиб улгурган. Зеро, баттол урушнинг оловли ўчоғидан эсон-омон чиққан адиб ўз асарларида меҳр-мухаббат ҳар қандай оғир жароҳатларни ҳам даволай олишини исботлади, уруш сабаб маънан ва руҳан шикастланган авлод қисматини қаламга олди, ёвузликни қоралаб келди. Хусусан, «Қора ҳайкал» романида ҳам икки жаҳон оралиғидаги оғир даврни, кишиларнинг аянчли тақдирини ёрқин бўёқларда тасвирлайди. Бу роман муаллифнинг ўзбек тилидаги тўртинчи асаридир. Асар бош қаҳрамони – қабртош ёдгорликлари тайёрлаш билан шуғулланувчи фирма ходими Людвиг Бодмер инсон мавжудлигининг моҳияти нимада, деган саволга жавоб излайди. Бу жавобни топиш осон эмас. Бир урушни кўрган ва иккинчисининг остонасида турган давр одами учун эса бунинг машаққати икки ҳисса ортади. Manba: https://book.uz/book/ora-haykal-3-62b445a09ef9ca725fb9bd95

Muallif
Erix Mariya Remark
Nashriyot
Factor Books
Nashr yili
2026
Sahifalar
496
Til
O'zbek
ISBN
9789943725324
Kategoriya
Badiiy
Narx
45 000 so'm
Mavjudligi
Tugagan