1. Bosh sahifa
  2. Katalog
  3. «Эрта қайтган турналар»

«Эрта қайтган турналар»

«Эрта қайтган турналар»

Muallif: Чингиз Айтматов

7 000 so'm

«Эрта қайтган турналар» «Туркий дунё Алишер Навоийдан қарийб 500 йил кейин адабиёт чўққисига Чингиз Айтматовни олиб чиқди», – деган фикрни бугун бирор бир адабиёт ихлосманди инкор этмайди. Асарлари дунёнинг 180 тилига таржима қилинган ва турли миллат вакилларини инсонни улуғлашга чорловчи қадриятлар атрофида бирлаштирган ёзувчи ижодига китобхон халқи қайта ва қайта мурожаат қилаверади. Эътиборингизга ҳавола этилаётган навбатдаги китобга биз адибнинг «Биринчи муаллим», «Эрта қайтган турналар», «Юзма-юз» қиссалари ҳамда «Байдамтол соҳилларида», «Оқ ёмғир» ҳикояларини жамладик. Асарлардаги қаҳрамонлар такдири бир-биридан чигал, бир-биридан зиддиятли, айни пайтда китобхон уларнинг ҳеч қайсига бефарқ қаролмайди: худдики, Олтиной ҳам, Дуйшен ҳам, Султонмурот ҳам, Саида ҳам бизнинг ёнимизда яшаётгандек... Жаҳон китобхонларининг эътирофига сазовор бўлган асарлар мутолааси қалбингизда янги дунёларни очишига ишончимиз комил. Рустилидан Асил Рашидов таржимаси

Muallif
Чингиз Айтматов
Nashriyot
«Tafsir books»
Nashr yili
2024
Sahifalar
128
ISBN
9789910929250
Kategoriya
Boshqa
Narx
7 000 so'm
Mavjudligi
Tugagan