- Bosh sahifa
- Katalog
- «Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?»
«Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?»
Muallif: Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
20 500 so'm
«Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?» МУҚАДДИМА Фарзанд тарбияси - оддий иш эмас, балки диний ва дунёвий аҳамиятга молик ишлардан биридир. Тарих китобларини мутолаа қилсангиз, бир миллатнинг заволга юз тутишига асосан икки нарса сабаб бўлга- нини кўрасиз. Биринчи сабаб бир-бирининг устига ҳужум қилиб, куч билан бир миллатни йўқ қилиш бўлса, иккинчи сабаб - ёш авлоднинг ақлий ва илмий салоҳиятини барбод қилиб, миллатнинг руҳиятини ва моҳиятини йўқ қилишдир. Миллатлар доим шу икки сабаб билан таназзулга учраган. Аммо бундай ёмон оқибат бошқа тарзда ҳам юзага келиши мумкин. Масалан, миллатнинг янги авлодини ёмон тарафга тарбиялаб, уларни руҳиятсиз, лоқайд, ғурурсиз, манқурт кимсага айлантириш орқали уни йўқ қилиш мумкин. Буларнинг орасидаги фарқ шундаки, агар бир миллатни куч билан йўқ қилишга ҳаракат қилинса, шу йўл билан уларга талофат етказилса, лекин бу миллат ўзининг руҳиятини йўқотмаган бўлса, душманнинг ҳужумидан кейин тезда ўзига кела олади. Аммо душман миллатнинг ёшларига, уларнинг диний, маънавий, тарбиявий қўрғонларига ҳужум қилиб, уларни барбод қилишга эришса, энди бу миллатнинг ўзига келиши учун узоқ вақт керак бўлади. Аммо энг шатлиси бу ҳам эмас. Энг ачинарлиси шундаки, ўз динидан, маънавиятидан мосуво қилинган ешлар ёвга қарши тура олмагани етмагандек. Балки манга хайрихох булиб, унга малай, хизматкор булиб, хатто ўз миллатининг душмани ҳам бўлио коЛИШИ хеч гап эмас. Биродарим, бу сўзлар тахминий сузлар эмас. Тарихни ўқинг, иншааллох, бу сўзларимга жавобни тарих сахифаларидан топасиз. Аллох таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, у Зот бизни Ислом зумрасида қилди. Ислом дини Аллох таолонинг охирги ва мукаммал дини ўларок хидоят топганларни нафақат жисмонан, балки маънавий оламини бақувват қилиш учун етарли даражада эътибор қаратган. Айниқса, ёшлар тарбияси учун Қуръони Каримда ва суннати Набавийда кўплаб оят-ҳадислар ворид бўлганки, ота-оналар бу оят-хадисларни фарзандларига сингдира олишса, иншааллоҳ, Ислом умматининг фарзандлари ҳеч қачон бировга кул бўлмайди. Бизни хушнуд қиладиган нарса шуки, улар бу таълимотлар билан хаёт кечирсалар, дунëда бахтли бўлиш билан бирга, Аллоҳ таолонинг маҳбуб бандаларидан бўлиб, охиратда ҳам саодат топадилар. Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқ жоизки, инсон зоти ўзидан ёдгор, фарзанд қолдиришни хоҳлайди. Фарзанд билан инсоннинг кўзи қувнайди. Агар ота-она фарзандга Ислом таълимотига кўра тарбия беришса, кексайганда бу фарзанд уларнинг меҳрибони, роҳат-фароғат манбаи бўлибгина қолмай, балки улар вафот этгандан кейин ҳам ортидан дуолар қилиб, садақаи жориялар юбориб туради, ота-она эса Қиёматгача бунинг савобидан баҳраманд бўлиб туради. Аллох асрасин, агар бунинг акси бўлса, инсон фарзандли бўлишга ҳарчанд ҳарис бўлмасин, фарзанд нокобил чикса, баъзан «Бундай боланинг боридан йўғи яхшийди», деб ҳам орзу қилишади. Аллох сакласин, агар фарзанд солих бўлмаса, ота-онага бу дунёда берган азоб-укубати етмагандек, охиратда ҳам уларнинг зарарига хужжат бўлади, гўё ота-она ўзига гунох эшигини очик колдиргандек, уларга фарзанднинг гуноҳларидан нуксон етиб тураверади. Шунинг учун ҳар бир ота-она ёки ота-она бўлиш арафасида турган кишилар мусулмон фарзанд тарбия қилишдек буюк масъулиятни ҳис қилмоқлари лозим. Аммо бу масъулиятни нафақат ҳис қилиш, балки фарзандларини Қуръон ва ҳадисга мувофиқ тарбиялашни имкон қадар уддасидан чиқмоқлари ҳам керак, чунки фарзандли бўлишнинг ўзи бир саодат бўлса, солиҳ фарзанднинг ота-онаси бўлиш саодатлар узра саодатдир. Шундай экан, солиҳ фарзанд истасак, буни фақат орзу қилавермай, балки ишни солиҳ фарзанд сўраб, Аллоҳ таолога астойдил илтижо қилиб, дуо қилишдан бошлайлик.
- Muallif
- Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
- Nashriyot
- «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
- Nashr yili
- 2026
- Sahifalar
- 96
- ISBN
- 9789910273094
- Kategoriya
- Boshqa
- Narx
- 20 500 so'm
- Mavjudligi
- Tugagan