1. Bosh sahifa
  2. Katalog
  3. «Муфассал тажвид»

«Муфассал тажвид»

«Муфассал тажвид»

Muallif: Одинахон Муҳаммад Содиқ

42 000 so'm

«Муфассал тажвид» БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Биз бандаларига Қуръони Каримни саодат маёғи қилиб туширган Аллоҳ таолога сон-саноқсиз ҳамду санолар бўлсин! Биз умматларига Қуръони Каримни Аллоҳ таолодан қандай қабул қилиб олган бўлсалар, шундай етказган Расули акрамга тугал ва мукаммал саловот ва саломлар бўлсин! Аллоҳ таолонинг Ўзига чексиз шукрлар бўлсинким, кундан кунга динимиз, шариатимиз, Қуръонимиз ва қадриятларимизни қўлдан келганича яхшироқ ва мукаммалроқ ўрганиб бормоқдамиз. Ўтган даврда унут бўлган турли илмлардан хабардор бўлиб бормоқдамиз. Ана шундай илмлардан бири муқаддас китобимиз Қуръони Каримни ўзига хос қоидалар асосида тиловат қилишни ўргатадиган тажвид илмидир. Мустақиллигимиздан аввалги даврда бу илмни биладиган одамлар жуда ҳам оз эди. Энди эса, бу илмни кўпчилик эгаллаб бормоқда десак, муболаға қилмаган бўламиз. Бу борада дастлаб, содда ва қисқа рисолалар битилди. Аста-секин, савия ортган сари рисолалар ҳам кенгайиб, бойитилиб борилди. Қуръони Каримни қироат қилиш савияси ҳам ортиб борди. Масжидларимизда, муборак Рамазон ойида қилинадиган хатми Қуръонлардаги гўзал қироатлар ҳамманинг ҳавасини келтирадиган даражага кўтарилди. Қуръони Карим тиловати бўйича ўтказиладиган халқаро мусабақаларда иштирок этган қориларимиз бу борада бошқалардан қолишмайдиган бўлди. Тажвид илми борасидаги қўлланма китобларимизнинг савияси ҳам талабга биноан ўсиб бориши лозим бўлиб қолди. Бу ишга ҳам қўл урилди. Ушбу илм эгаларидан баъзилари бу савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшишди ва қўшишмоқда. Бу жараён Аллоҳ таолонинг ёрдамида мувофақиятли равишда давом этмоқда, тажвид илми ватанимизда қайтадан камолига етмоқда. Ушбу асарнинг соҳибаси диний ва Қуръони Каримга оид илмлардан хабардор оилада туғилиб ўсди. Ўзимизда ва чет элларда етук олимлардан дарс олишга муваффақ бўлди. Либияда олий ўқув юртида ўқиш давомида катта устозлардан бошқа илмлар қатори тажвид илмидан ҳам олий савиядаги дарсларни олди ва Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди. Кейинчалик Мисрда катта қироат устозларида дарс олиб, имом Осим қироатининг Ҳафс ва Шўъба ривоятлари бўйича ҳамда имом Нофеъ қироатининг Варш ривоятлари бўйича ижоза ва мукофот олиш бахтига муяссар бўлди. Шу билан бирга бир неча йиллардан буён Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ўқув юртида қизларимизга дарс бериб келмоқда. У кишининг шогирдлари маҳаллий ва халқаро Қуръони Карим мусобақаларида мувофақият ила қатнашиб келмоқдалар. Бир неча қизларимиз ушбу қўлимиздаги китоб соҳибасидан дарс олиб, Қуръони Каримни илмий асосда тўлиқ ёд олдилар ва илмий ижоза ҳам олишга муяссар бўлдилар. Шу билан бирга, муҳтарама Одинахоннинг тажвид илми бўйича бир мукаммалроқ китоб ёзиш ниятлари ҳам бор эди. Бу борада камина ходимингиз билан ҳам маслаҳатлар қилди. Ҳамма тайёргарликлар кўриб бўлинганидан кейин китобни ёзишга киришди. Бунда аввал бу борада нашр этилган асарлар ҳисобга олинган ҳолда ўқувчига кўпроқ маълумот етказишга ҳаракат қилинди. Тажвид илмининг билимдонлари билан маслаҳатлар қилинди. Китобнинг таҳририни ҳам тажвид илмининг билимдонлари амалга оширганлари нур устига нур бўлди. Яхши ният билан узоқ муддат давом этган машаққатли илмий ҳаракат натижаси ўлароқ қўлимиздаги асарни нашрга тайёрлашни Аллоҳ таоло насиб этди. Аллоҳ таоло бу ихлос билан қилинган ишни ҳусни қабул айласин, ундан фойда олишни кўпчиликка насиб айласин! Асар соҳибасига илм поғоналаридан янада юксакларга кўтарилишни насиб этсин! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тошкент. 20.04.14.

Muallif
Одинахон Муҳаммад Содиқ
Nashriyot
«Hilol-Nashr» нашриёт-матбввси
Nashr yili
2024
Sahifalar
216
ISBN
9789943779570
Kategoriya
Boshqa
Narx
42 000 so'm
Mavjudligi
Tugagan