1. Bosh sahifa
  2. Katalog
  3. «Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)

«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)

«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма)

Muallif: Абдул Азим ЗиёуддинНашриёт: «Hilol-Nashr»Сана: 2026 йилҲажми: 208 бетISBN: 978-9910-619-98-4Ўлчами: 15x22 см (60×90 1/16)Муқоваси: юмшоқ

49 000 so'm

«Умра атласи» (суратли, харитали қўлланма) Ушбу суратли қўлланма умра сафарига тайёргарлик кўраётганларда жонли тасаввур ҳосил қилиш учун мўлжалланган. Китоб уч бўлимдан иборат бўлиб, аввалги иккитасида умра сафари, ибодати, зикру дуолари, масжид, хусусан, икки Ҳарамда юриш-туриш одоблари, қонун-қоидалари содда ва тартибли тарзда, оммабоп услубда баён қилинган. Учинчи бўлимда эса Мадина ва Маккадаги «маълам» – тарихий жой, ёдгорлик, зиёратгоҳлар ҳақида тарихий-қомусий маълумотлар, кўргазмали суратлар, хариталар тақдим этилган. Китобга «Жаноза ўқиш тартиби», «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шакл-шамоиллари», «Ухуд ғазотининг қисқача баёни», «Омонатни етказиш вожибдир», «Ҳаж ва умранинг қабул бўлиш аломатлари» каби мақолалар ҳам киритилган. Умид қиламизки, ушбу қўлланма билан танишиб чиққан ўқувчиларда умра сафари, ибодати, бориладиган шаҳарлар, манзиллар, масжидлар, икки Ҳарам ва у жойларда қилинадиган амаллар ҳақида жонли тасаввур ҳосил бўлади, иншааллоҳ.

Muallif
Абдул Азим ЗиёуддинНашриёт: «Hilol-Nashr»Сана: 2026 йилҲажми: 208 бетISBN: 978-9910-619-98-4Ўлчами: 15x22 см (60×90 1/16)Муқоваси: юмшоқ
Nashriyot
«Hilol Nashr»
ISBN
9789910619984
Kategoriya
Boshqa
Narx
49 000 so'm
Mavjudligi
Tugagan