1. Bosh sahifa
  2. Katalog
  3. «Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» (ІІ жилд иккинчи ва учинчи қисмлар)

«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» (ІІ жилд иккинчи ва учинчи қисмлар)

«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» (ІІ жилд иккинчи ва учинчи қисмлар)

Muallif: Абдураззоқ Самарқандий

84 000 so'm

«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» (ІІ жилд иккинчи ва учинчи қисмлар) Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матлан саъдайн ва мажмаи баҳрайн» («Икки саодатли юлдузнинг чиқиш ва икки денгизнинг қўшилиш жойи») номли асари темурийлар даврига оид энг муҳим ёзма манбалардан биридир. Унинг ўзбек тилига таржима қилиниб нашр этилаётган қисмида Амир Темур вафотидан то Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлиги бошларигача бўлган даврдаги (1405-1470) темурийлар дав лати ҳудуди, айниқса, Хуросон ва Мовароуннаҳрда рўй берган асосий тарихий воқеалар солнома тарзида йилма-йил баён қилинган. Абдураззоқ Самарқандий ўша даврдаги маданий ҳаёт ҳамда темурий ҳукмдор ва маликаларнинг бунёдкорлик фаолиятини тасвирлашга катта аҳамият берган. Шунингдек, темурийлар давлати нинг Хитой, Ҳиндистон, Миср ва бошқа мамлакатлар билан дипломатик алоқала рини тасвирлашга ҳам кенг ўрин ажратилган. Бу асар нашри ўтмиш маънавий меросимиз мухлислари эътиборини қозониб, XV асрдаги Марказий Осиё тарихи Ўзбекистонда янада чуқурроқ ва кенгроқ тадқиқ қилинишига катта ёрдам беради. деб умид қиламиз.

Muallif
Абдураззоқ Самарқандий
Nashriyot
«O'ZBEKISTON»
Nashr yili
2008
Sahifalar
832
ISBN
9789943011564
Kategoriya
Boshqa
Narx
84 000 so'm
Mavjudligi
Tugagan