1. Bosh sahifa
  2. Katalog
  3. «Сарф фанидан амалий машғулотлар дафтари»

«Сарф фанидан амалий машғулотлар дафтари»

«Сарф фанидан амалий машғулотлар дафтари»

Muallif: Камолиддин Зиёдуллоҳ

78 000 so'm

«Сарф фанидан амалий машғулотлар дафтари» СЎЗБОШИ Араб тилини мукаммал ўзлаштириш йўлида сарф фани беқиёс аҳамиятга эга. Бу фан калималарнинг тузилиши, ўзгариш қоидалари ва турли шакллардаги маъноларни тўғри англашга йўл очади. Юртимизда сарф фанини ўрганишга катта ҳисса қўшган машҳур уламолардан бири Дўстмуҳаммад Насриддин Бодарий ҳазратларидир. У кишинин инг "Мукаммал сарф дарслиги” асари минглаб толиби илмлар учун бебаҳо манба бўлиб, узоқ йиллар давом вомида кўпчиликка араб тилини ўрганишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиб келмокда. Муаллифга ҳам ушбу буюк устознинг асарларидан нафақат билим олиш, балки "Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида устознинг бевосита ўзларидан дарс тинглаш насиб этди. Устоздан олинган таълим ва тажрибалар асосида “Тасриф сарф фанидан янги ва осон қўлланма” номли китоб тайёрлаб, кенг китобхонлар оммасига тақдим этилган эди. Ушбу китобда олинган назарий билимларни мустаҳкамлашни қулайлаштириш ва осонлантириш мақсадида “Сарф фанидан амалий машғулотлар дафтари" тайёрланди. Ушбу амалий машғулотлар дафтари — сарф фанини ўрганишга қизиқувчилар учун манба бўлиб, араб тилидаги барча сарф дарсликларига умумий татбиқ қилинадиган йўриқномаларни ўзида мужассам этган. Мақсад ҳар бир ўкувчига сарф қоидаларини осон, тушунарли ва самарали тарзда ўзлаштиришга ёрдам бериш. Мазкур дафтарни тайёрлашда сарф фанидаги жами 22 боб ва уларнинг қисмларига оид 133 та машқлар ва туслаш учун жадваллар берилди. Ҳар бир машқ ўқувчини назарий билимдан амалиётга ўтказиб, илмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Muallif
Камолиддин Зиёдуллоҳ
Nashriyot
«Hilol Nashr»
Nashr yili
2025
Sahifalar
144
ISBN
9789910556418
Kategoriya
Boshqa
Narx
78 000 so'm
Mavjudligi
Tugagan