- Bosh sahifa
- Katalog
- «Сунани Термизий шарҳи» 5 - жилд
«Сунани Термизий шарҳи» 5 - жилд
125 000 so'm
«Сунани Термизий шарҳи» 5 - жилд Бу китоб буюк ватандошимиз, улуғ муҳаддис олим Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг (209/824 - 279/892) тўплами – «Сунани Термизий»нинг кўп жилдлик шарҳидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифлари асрлар бўйи юртимиз мусулмонлари амал қилиб келган мотуридия ақидаси ҳамда ҳанафий мазҳабига мувофиқ изоҳланган. Асарнинг ўзбек тилига тўлиқ академик таржимаси, ҳадисларнинг илмий-изоҳли шарҳи қўлёзма ва тошбосма ҳамда замондош олимлар шарҳларига асосланган ҳолда илк бор нашр этилмоқда. Шарҳдан Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти (Олий Маъҳад), «Мир Араб» олий мадрасаси, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби ва мадрасалар - ўрта махсус ислом билим юртлари ўқув жараёнларида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, китоб барча аҳли илмлар, ислом манбашунослиги, тарихчиманбашунос мутахассисликлари бўйича таълим олувчи бакалавриат ва магистратура талабалари ҳамда мустақил тадқиқотчилар учун мўлжалланган. Шарҳлаб нашрга тайёрловчилар: Ҳикматуллоҳ Абиев, Ҳамидуллоҳ Аминов, Масъудхон Исмоилов, Ботиржон Абдуллаев
- Nashriyot
- «Hilol-Nashr»
- Nashr yili
- 2025
- Sahifalar
- 592
- ISBN
- 9789910556142
- Kategoriya
- Boshqa
- Narx
- 125 000 so'm
- Mavjudligi
- Tugagan