- Bosh sahifa
- Katalog
- «Фиқҳ дурдоналари» (савол-жавоб шаклидаги осон фиқҳ)
«Фиқҳ дурдоналари» (савол-жавоб шаклидаги осон фиқҳ)
81 500 so'm
«Фиқҳ дурдоналари» (савол-жавоб шаклидаги осон фиқҳ) Фиқҳ илми ҳар бир мусулмон киши ўрганиши лозим бўлган илмлар сирасига киради. Ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида фиқҳ илмига эҳтиёж сезилади. Айниқса, ибодатини тўкис адо этишни, оила мустаҳкамлигини, савдо-сотиқ масалалари каби кўплаб муҳим масалаларда мукаммалликка эришишни истаган инсонга фиқҳ сув ва ҳаводек зарурдир. Ислом жамиятини фиқҳсиз тасаввур этиб бўлмайди. Асрлар давомида Ислом динига чин ихлос билан эътиқод қилиб келаётган юртимиз мусулмонлари ибодатларини осон ҳамда шариатга мувофиқ тарзда адо этишлари ва муомала борасида етарли билимга эга бўлишлари учун яна бир китоб туҳфа этилмоқда. Ушбу фиқҳий китоб ҳанафий фиқҳидаги мўътабар китоблар сирасига кирадиган Имом Содруш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд роҳимаҳуллоҳнинг «Мухтасарул Виқоя» номли машҳур асарларининг таржимасидир. Асар ўқувчига тушунарли бўлиши ва осон эсда қолиши учун таржимада мавзулар бобларга бўлиб чиқилган. Барча мавзулар савол-жавоб шаклида ёзилган. Ушбу китобда таҳорат, намоз, рўза, ҳаж, закот, савдо-сотиқ, никоҳ, талоқ, омонатлар, орият (нарсани вақтинча ишлатишга эвазсиз бериш), қасамлар, кафиллик, вакиллик, қарз ва бошқа масалалар ҳанафий мазҳабига мос равишда баён этилган. Тузувчи: Махсумов Мақсуд Маҳмуд ўғли
- Nashriyot
- «Zamin nashr»
- Nashr yili
- 2025
- Sahifalar
- 400
- ISBN
- 9789910660139
- Kategoriya
- Boshqa
- Narx
- 81 500 so'm
- Mavjudligi
- Tugagan