1. Bosh sahifa
  2. Katalog
  3. «Жавомеъул калим»

«Жавомеъул калим»

«Жавомеъул калим»

Muallif: Доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома

28 000 so'm

«Жавомеъул калим» (қисқа саҳиҳ ҳадислар) МУҚАДДИМА Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Саййидимиз Расулуллоҳга, у зотнинг оли байтлари, саҳобалари ва уларга эргашганларга дуруду салавотлар бўлсин! Ҳадис илми илмларнинг энг шарафлиси, энг афзали, толиби илм учун энг муҳимларидандир. Зеро, у шаръий далилларнинг иккинчи манбаи, усул ва аҳкомларнинг асосидир. Толиби илмлар, исломий илмларга қизиқувчилар Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримдан кейин эътибор қаратишлари лозим бўлган илм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Билиб қўйингларки, менга Китоб билан бирга унинг мисли ҳам берилди», деб айтганлар (имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар). Бинобарин, Қуръон билан суннат ҳужжат-далил мезонида тенг бўлиб, рушду ҳидоятнинг асосидир. Қадрдон дўстимиз, биродаримиз доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома ушбу рисолада саҳиҳ ва ҳасан ҳадисларни тўплаган бўлиб, уларнинг ҳажми кичик, иборалари енгил, ёдлаш учун осондир. Ибодат, муомалот, ахлоқ-одоб, тарбия ва бошқа мавзуларга оид ушбу ҳадислар Исломнинг мадори бўлган ҳадислар жумласидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал фазилатларидан, ижобий сифатларидан бири «жаво-меъул калим» бўлиб, қисқа, лўнда сўзлар билан олам-олам маъноларни ифодалаш қобилияти эди. Ушбу тўплам ҳам ана шундай мўъжаз, аммо шомил маъноларни ўзида мужассам қилган ҳадислардан иборат бўлгани боис китобни шундай номладик. Рисолада жамланган ҳадисларни тўғри ўқиш ва ёд олиш қулай бўлиши учун калималар эъроби (ҳаракатлари) билан берилган. Китоб мухтасар бўлиши учун ҳадисларнинг барча ровийлари келтирилмай, бир ёки икки машҳур ҳадис тўпламига нисбат бериш билан кифояланилган. Китобнинг охирида эса ҳадисларни ривоят қилган саҳобаларнинг асосан «Тақрибут-таҳзиб» китобидан олинган қисқача таржимаи ҳоллари берилган. Шунингдек, китобхонларимиз учун нотаниш бўлиши мумкин бўлган сўз ва ибораларга қисқа изоҳлар ҳам берилган. Аллоҳ таоло муҳтарам дўстимиз Муҳйиддин Муҳаммад Аввоманинг ушбу хизматларини ҳусни қабул айлаб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин. Муаллифнинг падари бузрукворлари – машҳур муҳаддис олим ­Муҳаммад Аввома ҳазратларига ҳам баракотли умр, манфаатли илмий фаолият ато этсин, динимизнинг равнақи йўлидаги хизматларини бардавом қилсин! Омин! Исмоил Муҳаммад Юсуф

Muallif
Доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома
Nashriyot
«Hilol» нашриёт-матбааси
Nashr yili
2021
Sahifalar
192
ISBN
9789943511040
Kategoriya
Boshqa
Narx
28 000 so'm
Mavjudligi
Tugagan