1. Bosh sahifa
  2. Katalog
  3. «Дуо ибодатнинг мағзидир»

«Дуо ибодатнинг мағзидир»

«Дуо ибодатнинг мағзидир»

Muallif: Фотимахон Сулаймон қори қизи

56 500 so'm

«Дуо ибодатнинг мағзидир» МУҚАДДИМА Бутун оламлар Парвардигорига ҳамду саноларимиз бўлсин. Инсонларни иймонга чақириб, зулматдан нурга чиқарувчи, ҳидоят эшикларини очувчи, Робби билан бандалари ўртасида элчи, элчиларнинг саййиди ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг хонадон аҳллари ва саҳобаларига Аллоҳнинг салавоти ва саломлари бўлсин. У зот Аллоҳ таолонинг йўлига ҳикмат ва чиройли ваъз насиҳатлар билан даъват қилдилар. У кишининг даъватлари қуёш нуридек ер юзига жуда тез тарқалди. Қуръонни Жаброил алайҳиссалом воситаларида Роббисидан қабул қилиб олиб, уни бизга етказдилар. Умматларига икки дунё саодатига етишишлари учун Қуръонни, суннатни, саҳобаларни йўлчи юлдуз қилиб қолдирдилар. Роббиларига қандай юзланиб, қалб билан боғланиб, дуо қилиш таълимини бердилар. У зот: «Дуо ибодатнинг миясидир», дедилар. Аллоҳ таоло дуо қилган бандасини севади. Инсон ожизлигини ҳис қилиб, Аллоҳга ҳар ишда мухтожлигини билиб, дуо қилса, қилган дуоси ижобат бўлади. Ибн Арабий қуйидагиларни айтадилар: «Илик аъзоларнинг қувватидир. Дуо ибодатнинг илигидир. У билан обидларнинг ибодати қувватланади. Чунки у ибодатнинг руҳидир». Аллоҳга шукр келтиришнинг бир тури дуо қилишдир. Дуо шукрдир, дуо тавбадир, дуо ибо датнинг аслидир. Дуо - тавозеликнинг бир кў ринишидир. Дуо бандани Роббисининг олдида қуллигини намоён қилишдир. Дуо банда билан Роббисининг ўртасидаги узвий алоқадир. Ушбу мўъжаз китобчада ибодат чоғида ва бошқа турли ҳолатларда ўқиладиган дуолар жамланди. Агар улар мўмин-мусулмонларга Аллоҳга тавба-тазарру билан гуноҳлар мағ фиратини сўраб илтижо қилишда, турли азобу ёмонликлардан паноҳ тилашда, дуоларни, зикрларни кўпайтиришда ёрдам берса, мусаннифа ниятига етган бўлар эди. Эй оламларнинг Робби! Барчамизнинг дуоларимизни қабул айла! Ўзингнинг ҳидоятингдан, мағфиратингдан, раҳматингдан бенасиб қолдирма! Омин! Дуоларда ёд этинг, Руҳимизни шод этинг

Muallif
Фотимахон Сулаймон қори қизи
Nashriyot
«Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Nashr yili
2022
Sahifalar
176
ISBN
9789943779587
Kategoriya
Boshqa
Narx
56 500 so'm
Mavjudligi
Tugagan