1. Bosh sahifa
  2. Katalog
  3. «Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий»

«Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий»

«Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий»

Muallif: Анбиё Йилдирим

22 000 so'm

«Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий» Кириш Аллоҳнинг сўнгги элчиси ўлароқ юборилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам барча замон ва маконларнинг пайғамбаридирлар. Шу сабабли у зотнинг сўзлари, феъллари ила баён этилган ҳаёт йўлларига доир барча нарса биз учун жуда қимматлидир. Ҳаётлари Қуръоннинг тимсоли бўлгани учун у зот босган йўлларга назар солиб, илоҳий хитобни амалда қандай қўллашни ўрганамиз. Чунки Яратган Роббимиз: «Ва албатта, сен буюк хулқ узрадирсан», «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди», деб марҳамат қилади. Инсон шу жиҳатдан назар солганда, Аллоҳнинг олдидаги бурчлари билан биргаликда ота-онаси, турмуш ўртоғи, дўстлари, барча мусулмонлар, бошқа дин вакиллари, ҳайвонот, наботот, атроф-муҳит билан муносабатда зарурий билимларни у зотнинг ҳаётларидан топади. Биз бу китобимизда мўминлар учун ҳар жиҳатдан намуна бўлган севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан фақатгина бир қисмини қаламга олишни истадик. Шу мақсадда у зотнинг болалар билан муносабатларини классик манбаларимизга таяниб ўргандик. Изланишларимиз сўнггида барча мусулмонлар учун тўғри йўлни кўрсатадиган жуда кўп маълумотларга эга бўлдик. Кейинроқ эса буларни саралаб, ривоятларни ҳикоя ҳолига келтирдик ва сиз ўқувчиларга тақдим қилдик. Китобни тайёрлаш асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг болаларга муносабатлари ҳақидаги асли йўқ ривоятлардан фойдаланмадик. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севишимиз ва у зотни ҳаёт раҳбаримизга айлантириш учун уйдирма ривоятларга эҳтиёжимиз йўқ. Иймон келтириш бахтини бизларга муяссар қилган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Яратган Зот билан ўртамизда элчи бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салому дурудлар бўлсин. Аллоҳнинг изни билан, бу асар охират сармояси ўлароқ амал дафтаримиздан жой олсин. Анбиё Йилдирим 2021

Muallif
Анбиё Йилдирим
Nashriyot
«Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Nashr yili
2024
Sahifalar
112
ISBN
9789910719882
Kategoriya
Boshqa
Narx
22 000 so'm
Mavjudligi
Tugagan