- Bosh sahifa
- Katalog
- «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг сўнгги дамлари»
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг сўнгги дамлари»
Muallif: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажий
22 000 so'm
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг сўнгги дамлари» Хижрий 11 йил, рабиъул аввал ойининг 12 куни. Душанба. Бу кун Ислом тарихида энг қайғули, мусулмон ахли учун энг мудҳиш, энг оғир кун сифатида муҳрланган. Жами мусулмонлар учун катта мусибат бўлган, еру осмонни ларзага келтирган, бошқа махлуқот ҳам қайғуга чўмган бу кунда оламлар сарвари, жанобимиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар! Ўшанда барча мусулмон хонадонларини қайғу босган, кўзлар ёшланган, юраклар эзилган, нафақат Мадина, балки бутун олам қоронғилашгандек бўлган эди. Дарҳақиқат, бошимизга қандайин оғир мусибат етган. Аслида ҳозир ҳам шундай. Он ҳазратимизнинг ўзлари: «Умматим учун менинг вафотимдан оғир жудолик бўлмайди» (Имом Термизий ривояти), деб бежиз айтмаганлар. Чунки у зот бўлмаса инсоният ҳам, борлиқ ҳам яратилмаган бўларди... Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Одам алайҳиссаломдан (суратан) бир хато иш содир бўлган эди. У зот: «Эй Роббим! Мухаммад соллаллоху алайхи васалламни васила қилиб, мени мағфират қилишингни сўрайман», деди. Шунда Аллох таоло: «Эй Одам, Мухаммадни қандай танидинг, ҳали уни яратмаган бўлсам?» деб сўради. Ҳазрат Одам: «Эй Роббим! Мени яратиб, руҳ киргизганингда, бошимни кўтардим ва Аршинг устидаги «Ла илаҳа иллаллоҳу Мухаммадур-расулуллох» деган ёзув ёзилганини кўрдим. Билдимки, Сен Ўз исмингга махлуқотингнинг энг азизини, Ўзингга энг суюкли бўлганини қўйасан... Шунда Аллох таоло унга: «Тўғри сўзладинг, эй Одам. Албатта, у махлуқотларимнинг энг маҳбуби. Унинг ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан. Агар Мухаммад бўлмаганида сени яратмаган бўлар эдим», деди» (Имом Ҳоким, «Мустадрак»). Афсуски, буни бугунга келиб кўпларимиз ҳис қилмай қўйганмиз. У зотдан айролик сўник қалбларимизни титратмай, дийдаларимизни эритмай қўйган... Бунга у зотни яқиндан танимаслигимиз сабаб бўлса, эҳтимол. Ҳатто муҳим эслатма ва кўрсатмаларга ҳам етарлича масъулият билан қарамайдиган бўлиб қолдик. Холбуки, Аллох таолонинг Ўзи Каломида суюкли Ҳабибига салавот айтишини баён этган: «Албатта, Аллох ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!» (Аҳзоб сураси, 56-оят). Шундай экан, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам билан боғлиқ ҳар бир воқеа-ҳодиса, у зот ҳаётларининг ҳар дақиқасини ўқиб-ўрганиш зарурий илмлар сирасига киради. Ушбу мўъжаз рисолада Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам ҳаётларининг сўнгги дамлари билан боғлиқ кичик қиссалар жамланган. Камчиликларга йўл қўйилган бўлса биздан, тавфиқ эса Аллохдандир! Мутолаа жараёнида оламларга раҳмат ўлароқ яшаб, сизу бизнинг Аллохни танишдек тенгсиз саодатимизга сабабчи бўлган, ўзига уммат бўлиш шарафини қолдириб кетган зотни янада яқиндан таниб, қалбимизда, ҳаётимизда у зотдан айрилиқ ғамини, йўқ деганда бир бор ҳис этсак, демак, муродимиз ҳосил бўлибди.
- Muallif
- Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажий
- Nashriyot
- «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
- Nashr yili
- 2024
- Sahifalar
- 64
- ISBN
- 9789910719875
- Kategoriya
- Boshqa
- Narx
- 22 000 so'm
- Mavjudligi
- Tugagan